Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 1300дан ошди

Эслатиб ўтамиз, инфекция оқибатида вафот этганлар сони 4 нафарни ташкил этмоқда. 107 нафар бемор соғайган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1302 нафарни ташкил қилмоқда.

БССТ COVID-19га қарши янгиланган стратегияни эълон қилди

Эслатиб ўтамиз, инфекция оқибатида вафот этганлар сони 4 нафарни ташкил этмоқда. 107 нафар бемор соғайган.

Куни кеча, 15 апрель ҳолатира кўра, МДҲ давлатлари орасида ўз-ўзини изоляциялаш Индексининг энг юқори кўрсаткичи (4.2 балл) Тошкент шаҳрида кузатилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

ЖССТ тавсияларига кўра, ўз-ўзини изоляциялаш COVID-19га қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади.

Шу вақтга қадар янги турдаги коронавирусга чалинган инсонлар сони бутун дунёда 1,914 миллиондан ошиб кетди. Уларнинг 123 мингги вафот этган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди.