Ўзбекистонда дизель ёнилғиси нархи деярли 2 минг сўмга арзонлашди

“Ўзбекнефтгаз” дизель ёнилғиси нархи 14 апрель кунидан 5600 сўм этиб белгиланиши ҳақида хабар қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 14 апрелдан дизель ёнилғисининг бир литри 5600 сўмдан сотилади. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда ёзилишича, сўнгги уч ой давомида унинг нарх деярли 2 000 сўмга арзонлаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз”: 1 мартдан бошлаб дизель ёқилғиси нархи пасайтирилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дизель ёнилғиси бир литрининг биржалардаги нархлари 2020 йилнинг январь-февраль ойлари (2019 йил давомида ўртача 7300 сўм) давомида 7500 сўмлик қийматни сақлаб қолган эди.

Жорий йилнинг март ойида эса дизель ёнилғиси бир литрининг биржаларда эълон қилинган нархи 7089 сўмгача пасайтирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистонда АИ-91 маркали бензин нархи арзонлаштирилгани хабар қилинган эди.