Қримда Украина фойдасига жосуслик қилишда гумонланувчи икки киши қўлга олинди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Украина фойдасига жосуслик қилишда гумон қилинувчиларни қўлга олди. Улар Россия ҳудудида теракт уюштиришга уринишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Қримда Украина фойдасига жосуслик қилишда гумон қилинаётган икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) хабар қилди.

Қримда Украинага ишлаган жосус-аёл ушланди

Аниқлик киритилишича, уларнинг ҳаракати Россия ҳудудида теракт уюштириш ва давлат сирини ўғирлашга қаратилган.

Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинганлар Украина ҳарбий разведкаси Херсон бўлинмаси бошлиғи 1975 йилда туғилган полковник Ахмедов Олег Алишерович раҳбарлиги остида ҳаракат қилишган.

Ахмедов гуруҳига Киевга 2017-2018 йилларда давлат сирини беришда гумон қилинаётган россиялик ҳарбий аёл ва жосусликда гумон қилинаётган Украина фуқароси кирган. Ҳозирда уларга нисбатан Россия ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.