Сўм доллар ва еврога нисбатан кескин қадрсизланди

Марказий банк бир ҳафта ичида иккинчи марта хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 16 апрелдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси 427,64 сўмга кўтарилиб, 10 121 сўмни ташкил қилди.

Сўм доллар ва еврога нисбатан кескин қадрсизланди

Евро эса бирданига 512,16 сўмга қимматлашди ва 11 111,85 сўмни ташкил қилди.

Россия рублида ҳам кўтарилиш кузатилган. Рубль 7,26 сўмга кўтарилиб, 138,69 cўмни ташкил қилди.

Қайд этиш жоизки, Марказий банк бир ҳафта давомида иккинчи марта хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.