Москвада рейсини кутаётган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Москвада ётоқхонага жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароларига дори-дармон етказиб берилди. Улар дипломатлар маблағлари эвазига харид қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Дипломатлар Москвада рейсини кутаётган ўзбекистонликлар ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Sputnik нашрига маълум қилди.

Қайд этилишича, 14 апрель куни ўз рейсини кутаётган 158 нафар Ўзбекистон фуқаросига дори-дармонлар ва гигиена воситалари етказиб берилган. Улар Россиядаги дипломатлар маблағлари эвазига харид қилинган.

Москвада рейсини кутаётган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Эслатиб ўтамиз, Москвада яшашга имкони бўлмаган ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ётоқхонага жойлаштирилган. Уларни Россиядан олиб кетиш масаласи 20 апрелгача қолдирилган.