ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Deep Knowlegde Group компанияси аналитиклари янги штаммдаги коронавирус пандемияси вақтида саломатлик учун энг хавфсиз бўлган мамлакатлар рейтингини тузди.
Рейтингдан 30та давлат ўрин олди. Рўйхатни тузишда мутахассислар чекловлар киритилган сана, мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш имкониятлари ва қабул қилинган чоралар кўламига эътибор қаратишган.
Бундан ташқари, карантин давомийлиги, унинг бузилиши ҳолатлари, бизнесни ва аҳолини иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган.
Таҳлилчилар мамлакатлардаги соғлиқни сақлаш тизими, коронавирусни тест ёрдамида аниқлаш кўлами ва мамлакат ресурсларига ҳам алоҳида эътибор қаратганлар.
Рейтингга мувофиқ, пандемия вақтида энг хавфсиз давлат бу Исроил эканлиги тан олинган. Иккинчи ўринда Германия келмоқда, учликни Жанубий Корея якунлаган.
Шунингдек, Deep Knowlegde Group мутахассислари пандемия шароитида хатар мавжуд бўлган давлатлар 20талигини тақдим этганлар.
Биринчи бешликдан Италия, АҚШ, Буюк Британия, Испания ва Франция ўрин олди. Россия ушбу рўйхатда 12 қаторда келмоқда.
Тезкор штаб маълумотларига кўра, 15 апрел ҳолатига кўра Россияда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 24 490 нафарни ташкил қилмоқда, беморларнинг 198 таси вафот этган.