"Биз шуни истаймиз". АҚШ Хитойга коронавирус бўйича ультиматум қўяди

Сал олдин АҚШ Давлат котиби жаҳон ҳамжамияти истиқболда пандемия айбдорини топиши кераклигини айтган эди, мана энди Пекин гўёки янги коронавирус ҳақида ўз вақтида барча маълумотларни тақдим этмаганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Вашингтон Пекиндан коронавирус бщйича барча керакли маълумотларни талаб қилишни режалаштирмоқда ва олади ҳам. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Коронавирус АҚШ сиёсий келажагини ҳал қилади - сиёсатшунос

Дипломат шу муносабат билан хитой ҳукуматини ҳамкорликка чақирди, деб ёзади "Газета.ru".

"Хитойликлар ҳамкорликни исташларини айтишади. Биз ҳам шуни истаймиз. Лекин ҳамкорлик қилиш учун зарур маълумот, ахборотга эга бўлиш керак", - дея қайд этди давлат котиби.

Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ ҳали ҳам ХХРда коронавирус инфекцияси қай тарзда тарқалиб кетгани ҳақидаги маълумотларни олишга муҳтож.

АҚШ ва Британия Хитойдан вирус учун "товон" талаб қилишга шайланмоқда

Сал олдин АҚШ Давлат котиби жаҳон ҳамжамияти истиқболда пандемия айбдорини топиши кераклигини айтган эди, мана энди Пекин гўёки янги коронавирус ҳақида ўз вақтида барча маълумотларни тақдим этмаганини маълум қилди.

Ўтган йил декабрь ойи охирида хитой ҳукумати Ухань шаҳрида пневмония авж олгани ҳақида баёнот билан чиққан эди. Касаллик қўзғатувчиси янги турдаги коронавирус эканлиги аниқланди, унга расман COVID-19, деб ном берилди.

Ўн биринчи март куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) янги коронавирус эпидемиясини пандемия, деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга биноан, жаҳонда ушбу вирусга чалинганлар сони 2 миллиондан ошган.