БССТ COVID-19га қарши янгиланган стратегияни эълон қилди

Эълон қилинган ҳужжат 28та саҳифадан иборат. Унда давлатларга БССТ нуқтаи назарида коронавирусни жиловлашда энг самарали, деб ҳисобланган тавсиялар ўз аксини топган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik, Елизавета Исакова. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID 19га қарши янгиланган стратегияни эълон қилди, ҳужжат АҚШ президенти Дональд Трампнинг, Вашингтон БССТни молиялаштиришни тўхтатиши ҳақидаги баёнотидан сўнг оммага эълон қилинди.

Гутерреш Трампнинг ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиб қўйиш қарорини танқид қилди

"COVID-19 ҳақида сўнгги ойлар давомида билган асосий нарса шу бўлдики, барча ҳолатлар қанча тез аниқланса, тестдан ўтказилса, изоляцияга олинса ва зарур парваришлар амалга оширилса, вируснинг тарқалиши шу қадар қийинлашади. Бу тамойил инсонлар ҳаётини қутқармоқда ва пандемиянинг иқтисодий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади. Вақтни йўқотиш керакмас. БССТнинг асосий эътибори барча инсонларга хизмат қилиш, ҳаётларни қутқариш ва COVID-19 пандемиясини тўхтатишга қаратилган", - деган БССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Twitterдаги микроблогида Трампнинг баёнотидан сўнг ташкилотнинг янгиланган стратегиясини тақдим этар экан.

Эълон қилинган ҳужжат 28та саҳифадан иборат. Унда давлатларга БССТ нуқтаи назарида коронавирусни жиловлашда энг самарали, деб ҳисобланган тавсиялар ўз аксини топган. БССТга кўра, бунда касалларни аниқлаш, уларнинг ким билан алоқада бўлганликларини аниқлаштириш, шунингдек, вирусни тадқиқ этиш бўйича халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви роли жуда муҳим.