Алкоголь ва тамакига янги акциз маркалари жорий этилади

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. 2020 йил 1 майдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади.

Қатор тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади

Бу Ҳукуматнинг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисидаги” қарорида белгиланган.

Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 2021 йил 1 февралдан маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

Қарор билан янги акциз маркалари намуналари ва тавсифлари тасдиқланди.