Ўз-ўзини изоляция қилиш бўйича Тошкент МДҲда биринчи ўринга чиқди

Тошкентда ўз-ўзини изоляция қилиш индекси 4,4га тенг. Бу кўчада деярли ҳеч ким йўқ деганини англатади. Айни дамда ушбу индекс Москвада 3,1, Минскда 1,6, Нур-Султонда 3,4га тенг. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр - Sputnik. Ўз-ўзини изоляция қилиш бўйида Тошкент МДҲда биринчи ўринга чиқди, деб хабар қилмоқда Koronavirus Info телеграм канали Яндексга таянган ҳолда. 

"Айни вақтда МДҲ давлатлари орасида ўз-ўзини изоляциялаш Индексининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилмоқда (4.4 балл). Ҳукумат саъй-ҳаракатлари ва фуқаролар ҳамжиҳатлиги билан деярли 100% ўз-ўзини изоляциялаш таъминланган", - дейилган хабарда. 

Яндекс изоҳига кўра, 4,4 индекси - кўчада деярли ҳеч ким йўқ деганини англатади. Ҳозир Москвада ушбу индекс 3,1 кўрсатгичга тенг, Минскда 1,6, Нур-Султонда 3,4га тенг

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, ЖССТ тавсияларига кўра, ўз-ўзини изоляциялаш COVID-19га қарши курашда энг самарали усул ҳисобланади.