Тошкентда иккита тиббиёт муассаси карантинга ёпилди

Тошкент шаҳридаги 17-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. АОКАдаги брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Тошкент шаҳридаги иккита тиббиёт муассаси ёпилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Ўзбекистонда нега коронавирусга оммавий тест ўтказилмаяпти – мутахассис жавоби

“Ҳа, тўғри. 17-шаҳар клиник касалхонаси ва Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника карантинга ёпилди”, - дея жавоб берди у ушбу муассасалар шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилгани тўғрими деган саволга.

Шунингдек, у Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисмда хориждан қайтган ва карантинга жойлаштирилган, кейин шу карантиндагилар орасида касаллик тарқаб кетгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, 25-27 март кунлари вирусологик текширувлар натижасига асосан, карантиндаги 7 кишининг натижаси мусбат чиққан. У ердагилар "Ёшлар" ва "Ҳаёт-НН" меҳмонхоналари, Хонқа саноториясига, ТТА Урганч филиали клиникасига, ТАТУ Урганч филиали ётоқҳонасига кўчирилди. Ҳозир ҳарбий қисмда фуқаролар қолмаган.