Миллий гвардияда янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Миллий гвардиясида янги тайинловлар амалга оширилди. Миллий гвардия қўмондонига уч нафар янги ўринбосар тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонига янги ўринбосарлар тайинланди.

Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, полковник Бекмурод Абдуллаев Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари, полковник Мамиржон Ғаниев Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Полковник Сарвар Мамаюсупов эса Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.