Италияда тошбақа билан сайр қилган аёл жаримага тортилди

Италия полицияси томонидан карантин талабларига зид равишда кўчада тошбақа билан сайр қилган 60 ёшли аёлни жаримага тортилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Италия полицияси томонидан карантин талабларига зид равишда кўчада тошбақа билан сайр қилган 60 ёшли аёлни жаримага тортилди.

Жарима майдонида автомобилга бирор кор-ҳол бўлса, зарарни ким қоплайди?

Аёл тошбақани кўчага олиб чиқиб, унинг ёнида кетаётган бўлган.

Бу ҳолат патрул эътиборини тортди ва улар аёл билан суҳбатлашишди. Полиция ходимлари аёлга тошбақа билан сайр қилиш мажбурий процедура эмаслиги тушунтирилди.

Аёл жарима қоғозони олиб, тошбақа билан уйга қайтди.

Ўтган ҳафтада Рим полицияси шунга ўхшаш карантин талабларини бузган яна бир аёлни жаримага тортди: у қуёнига сабзи излагани учун кўчага чиққан экан.

10 мартдан бери бутун Италия ҳудудида карантин чоралари жорий этилди. Қоидабузарлар учун 3 минг еврогача жарима қўлланилади.

12 мартдан бошлаб эса барча айрим савдо жойлари, бар, ресторан ёпилди, фақат озиқ-овқат дўконлари, супермаркет, дорихона ишлашни давом этмоқда.