Дунёда коронавируснинг уч тури тарқалди – Кембриж олимлари

Кембриж университети олимлари коронавируснинг уч турини аниқлашди, Европа ва Осиёда улар бир-биридан фарқ қилади. Вирус пайдо бўлиш вақти бўйича – бу турларга A, B ва С индексларини беришди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Кембриж университети тадқиқотчилари тарқалган COVID-19 коронавирусининг 150 та геномини ўрганишди ва уч турдаги инфекция агентини аниқлашди.

Хитой коронавируснинг янги тўлқинини башорат қилди

Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Science илмий журналида тақдим этилган.

Олимлар вирус пайдо бўлиш вақти бўйича – буларга A, B ва С индекси билан номлашди.

Улар бир-биридан аминокислоталар кетма-кетлигида фарқланади, геномдаги мутациялар туфайли бу ўзгаришлар юзага келди.

А тури - кўршапалаклар популяциясида айланиб юрадиган коронавирусга энг яқинроқ бўлиб чиқди. Таъкидланишича, у тўғридан-тўғри ёввойи типдаги коронавирусдан келиб чиққан. Уни SARS-CoV-2 “авлоди” деса бўлади.

В тури - А туридан келиб чиққан ҳолда, иккита асосий мутация билан "қариндоши" дан фарқ қилади. Айнан у Ухань шаҳрида эпидемияни келтириб чиқарди. Натижада, Б тури Осиё учун характерли бўлиб қолди, дунёнинг бошқа қисмларида эса у кенг тарқалмади. Бунинг сабаби, олимларнинг фикрига кўра, дунё аҳолисининг қолган қисми ушбу вирусга қарши иммунологик қаршиликка эга бўлиши мумкин.

Кейинчалик Б тури С тур мутациясига учради. Италия, Франция, Буюк Британия ва Швециядаги беморларда бу тур биринчи марта аниқланди, аммо Хитойда бу тур умуман йўқ. Маълум бўлишича, А ва C турлари Шарқий Осиёдан ташқарида тарқалиб, асосан Европа ва АҚШда учрамоқда.