2020 йил учун закот миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2020 йилги закот миқдори бўйича қарори эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 2020 йилги закот миқдорини маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 1 грамм тиллонинг бугунги кундаги ўртача нархи 250 минг сўм эканини эътиборга олиб, милодий 2020 йил учун закот нисобини (85 г. тиллодан) 21 миллион 250 минг сўм деб белгилади.

“Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми 531 250 (беш юз ўттиз бир минг икки юз эллик) сўмга тенг бўлади. Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўмдан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида камбағал ва фақирларга бериши фарздир”, - дейилган хабарда.

Аввалроқ Мусулмонлар идораси Рамазон ойи қандай ўтиши юзасидан фатво берган эди.