Тошкентдаги кўчма бозорлар фаолияти ўрганилди

Фуқаролардан келиб тушаётган талаб ва таклифлар асосида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари савдоси маҳаллалар кесимида йўлга қўйилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Халқ қабулхоналари масъул вакиллари пойтахтда ташкил қилинган кўчма бозорлар фаолиятини ўргандилар.

Виртуал қабулхона қўнғироқларни қабул қилиш марказида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳафтанинг ҳамма куни туну-кун узлуксиз иш йўлга қўйилган бўлиб, фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Аҳоли уйдан чиқмаган ҳолда телефон орқали ҳам Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиши мумкин. Фуқароларга янада қулайлик яратиш учун қабулхонага келган мурожаатчилар билан видеоконференцалоқа тизими воситасида мулоқот қилиш, Халқ қабулхоналари олдида ўрнатилган махсус қутиларга мурожаатни қолдириш имкониятлари ҳам яратилди. Қабулхонага келган ҳар бир мурожаатчи тиббиёт ходимлари томонидан зарур текширувлардан ўтказиб, зарур дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Карантин шароитида асосан масофавий фаолият режимига ўтказилган Халқ қабулхоналарига 15 мартидан 3 апрелига қадар 5 минг 848 мурожаат келиб тушган бўлса, шунинг 2 минг 21 таси ёки 74,7 фоизи қаноатлантирилган.

Тошкентдаги кўчма бозорлар фаолияти ўрганилди

Фуқаролардан келиб тушаётган талаб ва таклифлар асосида секторлар раҳбарлари ҳамда бошқа идора ва ташкилотларни жалб этган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари савдоси маҳаллалар кесимида йўлга қўйилди.

Юнусобод туманида ҳар куни юк машиналарига аҳоли эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари жамланиб, белгиланган график асосида тумандаги 63 та маҳаллада кўчма бозорлар ташкил қилинмоқда.

Юнусобод тумани “Увайсий” маҳалласида 5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Карантин даврида маҳалланинг ўзида кўчма бозор ташкил қилинаётгани эса ҳозирги мураккаб вазиятда аҳоли учун ниҳоятда катта қулайлик. Улар ўз уйларидан узоққа чиқмай зарур маҳсулотларни мақбул нархларда харид қилмоқда.

Марказ-6 мавзеси Минор маҳалласида ташкил этилган ярмарка ҳам аҳолининг узоғини яқин оғирини енгил қилмоқда. Маҳсулотлар савдоси карантин талаблари асосида амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Тикланиш”, Мирзо Улуғбек номидаги маҳаллаларида ҳам аҳоли учун ташкил қилинган кўчма бозорларда зарур озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига мақбул нархлар асосида етказиб берилмоқда.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами – боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар, доимий иш билан банд бўлмаган инсонлардан тиббий-ижтимоий, моддий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларида келиб тушаётган мурожаатларга биринчи навбатда эътибор қаратилиб, уларни қисқа фурсатларда мутасадди давлат ташкилотлари иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, карантин даврида электр энергияси, газ, суюлтирилган газ, сув, иссиқлик таъминоти, алоқа хизматлари юзасидан йўлланаётган мурожаатлар кўриб чиқилмоқда ва аниқланган муаммо ҳамда камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.