Қозоғистонда 82 ёшли онахон коронавирусни қандай енгди

Онахонда сурункали касалликлари зўрайиб кетди. Аёл унинг ёшида бу хавфли касалликни енгиш қийин бўлади, деб хавотир олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Олма-отада истиқомат қиладиган 82 ёшли Нурбаги Капасова COVID-19 дан даволаниб, шу кунларда шифохонадан жавоб олди.

“Жуда оғир бўлди”: афғон йигити коронавирусни қандай енгди

Феврал ойида онахон Нур-Султонга қариндошлари олдига келди. Тўй март ойида бўлиши керак эди.  Фавқулодда вазият туфайли тўй бекор қилинди, 22 март куни эса онахон карантинга олинди.

Қариндошларининг бирида коронавирус инфекцияси аниқлангани туфайли онахон пойтахт шифохонасига ётқизилди. Аёл оиласи билан жами ўн киши карантинга олинди.

Шифохонада коронавирусга таҳлил ижобий натижани кўрсатди. Бошида касалликнинг ҳеч қандай аломатлари сезилмади. Бирок кейинчалик пневмония ва юқори иситма пайдо бўлди.

“Ҳаммаси бўлиб касалхона 20 кун ётдим. Жуда оғир кунлар бўлди. Шу пайт мен бу ердан умуман чиқмайман, фарзандларим, невараларимни кўрмайман деб ўйлагандим. Ахир ёшим 82 да. Шифокорлар даволашди, қўлидан келган барча ишни бажаришди. Оллоҳга шукур, ҳаммаси ортда қолди”, - дейди онахон Sputnik Қозоғистон мухбирига.

Вирусга қарши кучли препаратлар туфайли унда ошқозон-ичак тракти бузилиши, подагра ёмонлашди, ҳануз унинг таъсири билинмоқда.

“Коронавирус туфайли сурункали касалликлар безовта қилишни бошлади – оёқ, бўғинлар зирқираб-зирқираб оғриғи. Уйга қайтдим, юра олмаяпман, бироқ болаларим олдига қайтганим учун хурсандман”, - деди у.

COVID-19га чалинишдан аввал аёл сурункали нафас йўлларининг яллиғланиши ва гипертония билан оғриган.

"Азалий орзу": Қозоғистонда эркак ва аёллар сочини “кал”га олмоқда - фото

“Айни дамда шифокорлар туфайли соғлиғим нисбатан яхши, менга қараган шифокор ва ҳамширалардан жуда миннатдорман. Айниқса, Собир исмли шифокорни алоҳида айтишим мумкин”, - дейди онахон.

Нурбаги ая билан бир палатада ёш аёл ҳам бўлган. У ҳам ҳозир шифохонадан жавоб олишни кутмоқда.

“Жуда яхши қиз. Жуда ёмон бўлганимда, ўзи касал ҳолида менга қараб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилди”, - деди аёл.

Нурбаги Капасова таъкидлашича: касаллик қанчалик оғир бўлмасин, энг муҳими сабр-тоқат қилиш, "ишониш ва чидаш" керак, шунда касалликни енгиш мумкин.