Наманганда 11 киши коронавирусдан даволанди

Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 11 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ даволаниб уйига жавоб берилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 апр - Sputnik. Наманганда навбатдаги қувончли воқеа - 1 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалиб, уйига жавоб берилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Наманганда 11 киши коронавирусдан даволанди

Нафақат Тошкент шаҳрида, балки ҳудудларимизда ҳам малакали шифокорларимиз томонидан коронавирус инфекциясини халқаро стантдартлар асосида даволаш чоралари самарали олиб борилмоқда. Жумладан, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун яна коронавирус инфекциясига чалинган 11 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди, дейилган хабарда. 

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди.

Хабарда айтилишига кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси жамоасининг баҳамжиҳат бўлиб, улкан масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг шифо топиши учун астойдил курашмоқда. Шунингдек, шифохонада барча шароит яратилган, дори-дармон, замонавий тиббий технологиялар, ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Эслатиб ўтмиз, айни дамда Ўзбекистонда коронавирус касаллигидан бутунлай соғайган беморлар жами сони 85 нафарни ташкил этмоқда.