Коронавирус АҚШ сиёсий келажагини ҳал қилади - сиёсатшунос

Сиёсий инновациялар ва технологиялар маркази директори Мубариз Аҳмедўғлининг фикрига кўра, пандемия пайтида Америка ҳукумати ва Дональд Трампнинг хатти-ҳаракатлари кўп жиҳатдан президентлик сайлови натижаларига таъсир қилади.
Sputnik

Коронавирус АҚШ президентлик сайловларида ҳал қилувчи омил бўлади, бу сайлов кампаниясида Трампнинг деярли барча қадамларига халақит берди, деди Sputnik Озарбайжонга сиёсий инновациялар ва технологиялар маркази директори Мубариз Аҳмедўғли.

Коронавирус эпидемияси сабабли унутилган президентлик кампаниясида, Трампнинг рақиби аниқланди: вермонтлик сенатор, социалист Берни Сандерс сайлов пойгасидан чиқиб кетганидан кейин вице-президент Джо Байден бўлди.

“Коронавирус пандемияси туфайли, аввалги сайловларда бўлгани каби, Трамп учун муваффақият қозониш жуда қийин бўлади. Менимча, америкаликлар эски бошқарув концепцияларини афзал кўришади”, - дейди мутахассис.

АҚШда президент сайловлари 9 ноябрда ўтказиш белгиланган, бироқ пандемия қандай ўзгаритишлар киритиши ҳали номаълум.

Коронавирус АҚШ сиёсий келажагини ҳал қилади - сиёсатшунос