ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. G20 “Катта йигирматалик” давлатлари ривожланаётган давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун ташқи қарз бўйича мораторий жорий этишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times газетасида мақола чиқди.
Бундан аввал, ХВЖ ва Жаҳон банки Халқаро Ривожланиш Ассоциациясидан ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган 76 мамлакат учун қарзларига хизмат кўрсатишни музлатиш чағириғи билан чиқди.
Рўйхатда Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон қайд этилган. Нашр билан суҳбатлашган манбанинг сўзларига кўра, битим олти ойдан тўққиз ойга мўлжалланган.
15, апрел чоршанба куни G20 давлатлари молия вазирлари учрашувида бу келишувга келиши мумкин.
Ушбу даврда кредитор давлатлар ва халқаро молиявий ташкилотлар ҳар бир қарздор давлат учун кейинги ҳаракатлар режасини тузишлари мумкин. Баъзилар қарзларнинг бир қисмини ҳисобдан чиқариши мумкин, бошқаларида пандемия туфайли юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайли уларни тўлаш учун кечиктириш имконияти берилиши режалаштирилган.
Газета таҳлилчилари ҳисобига кўра, ривожланиш учун икки томонлама (тўғридан-тўғри) ёрдам олган давлатлар бу йил қарийб 40 миллиард доллар қарз, шундан 18 миллиард давлатлараро кредитлар тўлаши керак эди.
Таъкидланишича, кўплаб мамлакатларнинг йирик сармоячиси бўлган Хитой бу соҳада G20нинг келишилган ҳаракатларига қарши чиқиши мумкин. Бироқ, Пекин тегишли мажбуриятларни олишга тайёр, деди FT суҳбатдоши.