“Бунинг учун ким тўлайди”: шифокор беморнинг жуда таъсирли сўзлари билан бўлишди

Анастезиолог Деррик Смит интубациядан олдин коронавирусга учраган беморнинг охирги сўзлари билан бўлишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Нью-Йоркдаги шифохоналардан биридан анастезиолог бўлиб ишлайдиган Деррик Смит нафас олиш йўллари интубациясидан олдин коронавирусга учраган беморнинг охирги сўзлари билан бўлишди. РИА Новости хабарига асосан.

Хитой коронавируснинг янги тўлқинини башорат қилди

Бу ҳақда у Facebook’да пост ёзди. Унда оғир аҳволда бўлган бемор ҳақида баён этилган.

“Бунинг учун ким тўлайди. Бу сўзларни мен ҳеч қачон унутмайман”, - деб ёзган Смит. Интубация қилиш кераклиги тушунтирилганда, бу иборани бемори айтди.

Шикофор ёзишича, кўпчилик беморлар бундай процедурадан кейин тузалмайди.

"Бу вазият - 12 йиллик иш фаолиятимда энг мудҳиш ҳолатдир”, - деб тушунтирди анастезиолог.

Шикофор Business Insider нашри билан суҳбатда таъкидлашича, одамлар ҳатто ажал ёқасида бўлса ҳам, пул ҳақида қайғуриши жуда ачинарли ҳолат. Шифокор махфийлик қонунлари талабларига  мувофиқ бемор тўғрисида бошқа маълумот очиқламади.

АҚШда коронавирусга чалинганларнинг сони 557 300 мингга етди, 22 мингдан ортиқ киши вафот этди. Нью-Йорк штатида вирусни юқтириб олишнинг энг кўп ҳолатлари қайд этилди.