Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 830 нафардан ошиб кетди

Ўзбекистонда яна 37 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Касалланганларнинг сони 833 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 833 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Мордовияда чет эллик талабаларда коронавирус аниқланди

“2020 йил 12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 833 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда ушбу касалликдан 42 киши бутунлай тузалиб кетган. Тўрт киши эса вирус қурбонига айланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб тан олди. 12 апрель ҳолатига кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 1,7 миллиондан зиёд кишини ташкил этмоқда. Ушбу инфекцияни 405 791 киши енгишга муваффақ бўлган. 108 мингдан зиёд киши коронавирус қурбонига айланган.