Яна 29 кишида COVID-19 аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 нафарга кўпайди. Касалланганлар сони 796 тага етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна 29 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқи сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

“2020 йил 12 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 796 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда ушбу касалликдан 42 киши бутунлай тузалиб кетган. Тўрт киши эса вирус қурбонига айланди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб тан олди. 12 апрель ҳолатига кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 1,7 миллиондан зиёд кишини ташкил этмоқда. Ушбу инфекцияни 405 791 киши енгишга муваффақ бўлган. 108 мингдан зиёд киши коронавирус қурбонига айланган.