COVID-19 яна 32 нафар ўзбекистонликда аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 32 нафар фуқарода коронавирус аниқлангани хабар қилди. Касалланганларнинг умумий сони 865 нафарга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Яна 32 нафар ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

“2020 йил 12 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 865 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Бухоро ва Хоразмда беш нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб кетди

Аввалроқ Ўзбекистонда 24 киши ушбу касалликни енгишга муваффақ бўлгани хабар қилинган эди. Мамлакатда коронавирус билан касалланиб ундан тузалиб кетганлар 66 кишини ташкил қилмоқда. 4 киши коронавирус қурбони бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб тан олди. 12 апрель ҳолатига кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 1,7 миллиондан зиёд кишини ташкил этмоқда. Ушбу инфекцияни 405 791 киши енгишга муваффақ бўлган. 108 мингдан зиёд киши коронавирус қурбонига айланган.