АИ-91 маркали бензин нархи арзонлашди

Ўзбекистонда АИ-91 маркали бензин нархи арзонлашди ва 13 апрелдан бошлаб 5 600 сўм қилиб белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистонда АИ-91 маркали бензин нархи арзонлаштирилди ва 13 апрель кунидан бошлаб 5600 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз"АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида бир ой вақт оралиғида дизель ёнилғисининг нархи 500 сўмга арзонлаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз”: 1 мартдан бошлаб дизель ёқилғиси нархи пасайтирилди

Эслатиб ўтамиз, 26 март кунидан эътиборан АИ-92 маркали бензиннинг нархи пасайтирилган эди.