Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 767тага етди

Тузалганлар сони 42 нафарни ташкил қилмоқда, уч нафар бемор вафот этган, 8 нафари оғир аҳволда, деб хабар қилмоқда ССВ
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. 2020 йил 11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда.

Тузалганлар сони 42 нафарни ташкил қилган. Уч нафар бемор вафот этган, 8 нафари оғир аҳволда.

РИА Новости хабарига кўра, Ўзбекистон Россиядан COVID-19 юқтирган беморларни даволаш учун 500 та сунъий ўпка вентиляцияси (ИВЛ) аппаратини сотиб олди.

Дунё бўйлаб коронавирус пандемияси ҳолати
Johns Hopkins University маълумотига кўра, дунё миқёсида 1 699 019 киши коронавирусдан зарарланган, 102 782 киши вафот этган, 376 976 нафар бемор соғайган.