ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 694 нафарга етди, беморларнинг 42 нафари тузалган, қурбонлар сони 3тани ташкил қилмоқда.
Дунё бўйича ушбу вирусга чалинганлар сони 1,7 миллиондан ошди, 357 мингдан ортиғи касалликдан фориғ бўлди, ўлимлар сони 95 707тани ташкил этмоқда.
10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси дунёда SARS-COV-2 инфекциясига чалинганлик бўйича 96 мингдан зиёд ҳолат аниқланган, 20 мингга яқин киши ушбу касалликдан соғайган. Шунингдек, 1 сутка ичида 7 мингта ўлим ҳолатлари қайд этилган.
Бугунги кунда инфекция энг кенг тарқалган давлатлар бешлигидан АҚШ (502 876), Испания (158 273), Италия (147 577), Франция (124 869) ва Германия (122 171) ўрин олган.