Тожикистонда карантинда бўлган эркак вафот этди

Камолзода сўзларига кўра, Жаббор Расулов туманида яшаган Ҳожимуҳаммад Тошев 11 апрель куни юрак ишемияси касаллигидан вафот этган. Эркак иккинчи даражали гипертониядан азият чекиб келган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Тожикистонда "Ўзбекқишлоқ" вилоят касалхонасида Жаббор Расулов туманидан бўлган ва вақтинча коронавирус бўйича карантинда сақланган эркак вафот этди.

Тожикистонга коронавирус қачон кириб бориши айтилди

Sputnik Тожикистон хабарига кўра, ушбу маълумот Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлигининг коронавируснинг олдини олиш бўйича штаб раҳбари, вазир ўринбосари Мирхамуддин Камолзода томонидан тасдиқланган.

Камолзода сўзларига кўра, Жаббор Расулов туманида яшаган Ҳожимуҳаммад Тошев 11 апрель куни юрак ишемияси касаллигидан вафот этган. Эркак иккинчи даражали гипертониядан азият чекиб келган.

Жаббор Расулов тумани маориф бўлинмасининг методист кабинети мудири бўлган Ҳоджимухаммад Тошев ўз раҳбари Абдужалил Шодиев билан алоқада бўлган.

Абдуджалил Шодиев, расмий маълумотларга кўра, 1 апрел куни иккиёқлама пневмониядан вафот этган Хабибулло Шодиевнинг акаси.

Абдужалил Шодиев акасининг вафотидан сўнг карантинга олинган бўлган.

"Биз барча фуқароларни асоссиз миш-мишларга ишонмасликка, расмий хабарларга, шу жумладан, Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги тарқатаётган хабарларга таянишларига чақириб қоламиз", - деган Камолзода.

 

Тожикистонда шу вақтга қадар бирорта коронавирусга чалиниш ҳолати қад этилмаган.