"Нутқ бузилиши": коронавируснинг янги белгилари маълум қилинди

Ухань шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар миясида қон айланиши бузилиши, онг хиралашиши ва мушакларнинг заифлашиши сингари ҳолатлар кузатилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Коронавирусга чалинган хитойликларнинг бир қисмида ҳаракат ва нутқ бузилиши билан боғлиқ муаммолар юзага келган, дейилади JAMA Neuology томонидан эълон қилинган тадқиқот натижаларида.

Коронавирусга чалинганлар қандай ўлади — қирғизистонлик шифокор билан интервью

Ухань шаҳрида COVID-19 билан беморланган 214 кишига тегишли маълумотларни текширган мутахассислар беморларнинг 36%ида ва касаллик оғир кечган 46 нафар беморда неврологик аломатлар кузатилганини аниқладилар.

Улар орасида мияда қон айланиши бузилиши, онг хиралашиши ва мушакларнинг заифлашиши сингари ҳолатлар мавжуд.

Шунингдек, беморлар коронавирус учун табиий ҳисобланган: ҳарорат ошиши, йўтал ва бош оғриғидан шикоят қилганлар.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, бугунги кунда бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони бир ярим миллиондан ошиб кетди, беморларнинг 93 минг нафари вафот этган.