Хонанда Севара Назархон хайрия марказида волонтёрлик қилмоқда

Хонанда Севара Назархоннинг хайрия марказидаги кўнгилли ишчи сифатидаги беғараз ёрдами мухлислари томонидан олқишларга сазовор бўлмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Таниқли эстрада хонандаси Севара Назархон Тошкентда ташкил этилган хайрия ишларини ягона мувофиқлаштирувчи марказда волонтерлик қилмоқда.

Бу ҳақда хонанда ўз instagram ида маълум қилган.

"Бугун call-центра 1197 линиясидаман... Ажойиб инсонларнинг ажойиб иши!", деб ёзиб қолдирган хонанда ва ушбу ишга алоқадор бўлган барчага ўз миннатдорлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Ўзбекистонда махсус комиссия қарорига кўра эҳтиёжманд шахсларга хайрия ёрдамларини манзилли етказилишида кўмаклашувчи Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлштириш марказлари ташкил қилинган эди.

Хайрия маркази фаолияти - видео >>>

Ушбу марказда хайрия мақсадида жамланган ва харид қилинган озиқ-овқат ва тиббиёт буюмлари жамланиб, манзилга етказиб берилади.