Шаҳардаги постлар барча транспорт воситаларини рухсат берувчи стикерга ва шаҳарда ҳаракатланиш учун зарур бўлган бошқа зарур ҳужжатлар бор-йўқлигига текширмоқда.
Юк машиналари, фургонлар ва микроавтобуслар обдон текширилмоқда.
Пост орқали ўтаётганларнинг иссиғи ўлчанмоқда.
Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шахс ўз-ўзини яккалаш тартибини бузган тақдирда, унинг велосипеди ёки скутерини вақтинча олиб қўйишга ҳақли.
Эпидемия шароитида постлар қандай ишлаётгани ҳақида, маҳаллий аҳолига қандай тавсиялар берилаётгани ҳақида бизнинг видеода томоша қилинг.