ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Россия ҳукумати Марказий банкдан Сбербанк акцияларинининг 50 %ини сотиб олди деб хабар қилмоқда молия вазирлиги.
Умумий қиймати 2,139 триллион рубл бўлган акциялар учун тўлов Россия Миллий Фаравонлик фонди ҳисобидан амалга оширилган. Ҳукумат томонидан акциялар сотиб олиниши эълон қилинганидан сўнг Сбербанк қимматли қоғозлари нархи 20%га, битимнинг умумий қиймати 300 млрд. рублга камайган.
Молия вазири Владимир Колычев айтишига қараганда, бундай камайиш солиқ тўловчилар маблағларини тежашга имкон берган. Сбербанк бош директори Герман Греф ушбу битимни "муҳим қадам" деб атади ва "бундан буён Сбербанк даромади бутун Россия халқига тегишли бўлади" деди.
Эслатиб ўтамиз, Сбербанк Россиянинг энг йирик банки бўлиб, унинг акцияларининг назорат пакети олдин ҳам давлатга тегишли бўлган. Владимир Путин Сбербанк акцияларини сотиб олиш ҳақидаги қонунга март ойида имзо чеккан эди. Ушбу битимнинг мақсади Россиянинг энг кенг тармоқли банки бошқарувида Ҳукумат ўрнини сақлаб қолиш, бу борада Марказий банк билан келиб чиқиши мумкин бўлган "манфаатлар рақобатини" олдини олишга қаратилган.