Бино олдидаги ётоқхонада истиқомат қилган мигрантлар биринчилардан бўлиб ёрдамга келдилар.
Ўт ўчирувчилар келишига қадар Ўзбекистон ва Тожикистондан келган мигрантлар қариятларни кўтариб кўчага олиб чиқишди. Пенсионерлар арқон ва нарвон ёрдамида кўчага олиб чиқилди.
Ёнғин оқибатида 16 киши жароҳатланди, 4 киши ҳалок бўлди. Ҳозир терговчилар ёнғин сабабларини аниқламоқда. Асосий версия – электр сим ўтказгич ва иситиш қозони носозлиги.