ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги меҳнат мигрантлари учун онлайн тарзда қисқа муддатли кўниктириш ва ўқиш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ҳудудида коронавирус пандемияси сабабли эълон қилинган карантин муносабати билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетиши режалаштирилган фуқароларга жўнашларидан олдинги кўниктириш ва ўқитиш жараёнлари учун "телеграмм иловаси" орқали Кўниктириш ва ўқитиш номли онлайн гуруҳ ташкил этилди.
Ушбу телеграм гуруҳда, Хорижга ташкилий юборилиши режалаштирилган фуқароларга керак бўладиган тавсиялар, маълумотлар, техника хавфсизлиги, хорижий давлатлар маданияти, тили ва бошқа керакли мавзулар бўйича маълумотлар жойлаштириб борилади.