ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Американинг The National Interest нашри ерусти ҳаракатланувчи ракета тизимларини Россия қуролли кучларининг муҳим ўзига ҳос қисми деб атади.
Шарҳловчи Калеб Ларсоннинг таъкидлашича, ушбу комплекслар шахтада жойлашган ракеталарга нисбатан ҳаракатчан, аммо уларнинг ҳимояси заифроқ. Халқаро ва стратегик тадқиқотлар марказининг маълумотларига кўра, Россияга СССРдан мерос қолган ракеталар тўплами миқдори ва хилма-хиллиги бўйича дунёда энг кўп сонли ракетларга эга давлатдир.
"Россия барча турдаги ракеталарни яратиш соҳасидаги етакчи давлат бўлиб қолмоқда ва Россия стратегик вазифалар ракета кучлари Москванинг ҳарбий стратегиясининг муҳим элементини мужассам қилади... локал низоларда киришга тўсқинлик яратиш/ҳудудни блоклашдан бошлаб бошқа қитъада жойлашган нишонга стратегик ядро қуролини етказишгача", - деб эслатади NI.
Шу билан бирга, муаллиф таъкидлашича, Калининград вилоятида ракета тизимлари жойлаштирилмоқда ва улар ёрдамида Россия "Болтиқ денгизининг бир қисмини тўсиб қўйиши мумкин".
Нашрда айтилишича, Россияда "Точка" ракетасининг бир нечта версиялари мавжуд. Ракета тизими 1975 йилда ишлаб чиқилган ва қабул қилинган. У кучларни, воситаларни ва тактикаларни ишлатишда катта мослашувчанликни беради. Бундан ташқари, ракета танкга қарши, радиолокацион тизимларга қарши ва пиёдаларга қарши жанговар калла, шунингдек учиш-қўниш йўлагига зарар етказадиган жанговар қисмлар билан жиҳозланиши мумкин.
"Бундан ташқари, ўн ёки юз килотон қувватга эга махсус ядровий "бош қисми" ҳам мавжуд", - деб эслатди Ларсон.
Ракетани ташийдиган ташувчи, йўллардан ташқарида ҳаракатланиши ҳамда сув тўсиқларини ҳам енгиб ўтиши мумкин.
NI таъкидлаганидек, "Точка" ўрнига "Искандер" келмоқда, у узоқроқ масофага зарба бериши ва янада кучлироқ жанговар қисмга эга. Ракетани нишонга йўналтириш учун ГЛОНАСС тизимидан фойдаланилади, шунингдек ҳудуд рельефини кузатиш учун инерциал тизим ва радиолокацион тизим қўлланилади.
"Бу нишонга жуда аниқ урувчи ракетадир. Унинг аниқлик эҳтимолий хатоси беш метрдан ўн метр айланмагача", - дея таъкидлади Ларсон.
Ишга солувчи қисм томи зирҳланган - бу ракетани яхшироқ ҳимоя қилишга имкон беради.
Шунингдек шарҳловчи, бир нечта жойлаштирилиш вариантларига: ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги жойланишга эга Яхонт (Оникс) ракеталар оиласини эслатди. Таъкидланишича, ер усти ракеталари Индонезия ва Вьетнамга экспорт қилинади. Бундан ташқари, Россия ва Ҳиндистон БраМос ракетасини яратдилар, Ларсоннинг сўзларига кўра, у Яхонтнинг экспорт версиясига ўхшайди.
Россияга СССРдан мерос қолган баъзи ракеталар ва қурилмалар бироз эскирган бўлишига қарамай, улар Европада зиддият вужудга келган тақдирда Болтиқ денгизини тўсиб қўйиш учун ишлатилиши мумкин.