COVID-19га чалинганлар билан мулоқот қилган 100 минг киши рўйхати шакллантирилган - ССВ

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Алматов коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича таҳлил натижаларини эълон қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Бугунги кунда хориждан келган 94 нафар фуқародан тарқалиши мумкин бўлган 100 мингдан ортиқ аҳолининг тўлиқ рўйхати шакллантирилган, деб маълум қилди бугун АОКА штабида ўтказилган брифинг давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов.

Коронавирус туфайли ўлган онахоннинг дафн маросимида қариндошлари иштирок эта олмади

Алматовнинг таъкидлашича, ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида суриштириш ишлари, профилактик чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мамлакат бўйича таҳлил қилинганида, касаллик 94 та ҳолатда чет элда бўлган фуқароларда аниқланган ҳамда улардан кетма-кетликда тарқалган 440 та ҳолатда Ўзбекистон фуқаролари касалланган.

Мулоқотда бўлганлар таҳлил қилинганида, инфекция 19 та оилада қайд этилгани ва улардан оила аъзоларига, қариндош-уруғларига тарқагани аниқланган.

Охири йўқ: соғайганларда коронавирус қайта пайдо бўлмоқда >>>

Чет элдан юқтириб келган фуқаролар орқали 40 та корхона, ташкилотларда ишлайдиган ҳамкасбларига юқтирганлик ҳолатлари аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 624 кишига етди. Тузалганларнинг жами сони 38 кишини ташкил қилмоқда.