Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Сурхондарё вилоятидан инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд йўлга чиқди ва бугун Тожикистон пойтахтига келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистонга коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида инсонпарварлик ёрдами ортилган поездни жўнатди.

Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Сурхондарё вилоятидан ун ва тиббиёт воситалари ортилган 18 та вагондан иборат поезд состави куни кеча йўлга чиқди ва бугун Душанбега келди.

Ўзбекистон қўшни республикага беғараз равишда бир минг тонна ун, антисептик ва дезинфекция воситалари, тиббий ҳимоя кийими ва кўзойнаклар, қўлқоп, ниқоб, бахила ва респираторларни жўнатди.

Sputnik Тожикистон маълум қилишича, гуманитар поездни бош вазир ўринбосари Азим Иброҳим ва соғлиқни сақлаш вазири Насим Олимзода кутиб олди.

Бундан аввал Ўзбекистон Қирғизистон ва Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборганди.