"Қисқартириш вақтимас". БССТ Трамп баёнотига жавоб берди

АҚШ президенти Дональд Трамп асосан АҚШ ҳисобидан молиялаштириладиган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бугунги кундаги бор эътибори Хитойга қаратилганини танқид қилган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозирда бутун дунёни қамраб олган COVID-19 пандемиясига қарши кураш ўткир тус олган бир вақтда БССТ томонидан бўладиган молиялаштиришни кескин қисқартириш мумкин эмаслиги ҳақида баёнот эълон қилди.

Коронавирус пандемиясидан кейин дунё сиёсатида қандай ўзгаришлар рўй беради?

Сал олдин расмий Вашингтон БССТ томонидан молиялаштирилиш тўхтатилиши мумкинлигини истисно этмаган эди. Хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп асосан АҚШ ҳисобидан молиялаштириладиган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бугунги кундаги бор эътибори Хитойга қаратилганини танқид қилган эди.

"Минтақавий директор сифатида мен БССТга аъзо бўлган 53та давлат учун жавобгарман, ва мен сизга йўқ дейман. Биз ҳали ҳам ушбу пандемия фазасидамиз. Шундай экан, ҳозир молиялаштиришни қисқартирадиган вақт эмас", - деди БССТ европа бўлинмаси директори Ханс Клюге. 

Сал олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатиб қўйиши мумкинлигини истисно қилмагани ҳақида хабар берган эдик.