ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори – ҳозирги кунда Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубида тўп сураётган Одил Аҳмедов Хитойдан Ўзбекистонга махсус инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, футболчи Наманган аҳолиси учун тиббий маҳсулотлар партиясини жўнатган.
Одил Аҳмедов Наманган халқи учун 600 млн сўмлик хайрияга қўл урди
© Министерстов спорта Узбекистана
Тахминан 600 млн сўмни ташкил этувчи ушбу инсонпарварлик юклари тез кунларда мамлакатга кириб келади ва Наманган халқига етказилади.