Хитой ҳукумати Ухань шаҳридан чиқиш йўлини очди

Хитой ҳукумати 2,5 ой давомида ташқи дунё билан алоқаси узилган Ухань шаҳридан чиқиш йўлини очишга қарор қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Хитой ҳукумати 2,5 ой давомида ташқи дунё билан алоқаси узилган, коронавирус инфекциясининг тарқалиши бошланган Ухань шаҳридан чиқиш йўлини очди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

8 апрелга ўтар кечаси Ухань шаҳридан чиқадиган йўллар очилди. Ҳукумат бир кун олдин 8 апрель куни шаҳардан карантинни олиб ташлаш ва соғлом фуқароларга уни тарк этишни рухсат бериш режалари ҳақида эълон қилди.

Тошкент коронавирусга қарши курашда Хитой полицияси тажрибасини ўрганади

Шунингдек, 8 апрелдан бошлаб шаҳардан олиб чиқувчи темир йўл алоқаси ҳам очилади - 28 мартдан бошлаб кириш учун очилган, авиақатновлар ҳам қисман тикланади.

Янги COVID-19 коронавирусининг тарқалиши биринчи бор 2019 йил 31-декабрда Хитойнинг Хубэй провинцияси, Ухань шаҳрида бошланди. 23 январдан бошлаб 76 кун давомида шаҳар ташқи дунёдан бутунлай узилди: транспорт қатновлари, шу жумладан метро, автобуслар, паромлар тўхтатилди, автобуслар ва сув транспорти шаҳарга киритилмай қўйди, аэропорт ва темир йўл вокзаллари ишламай қўйди, аҳолига уни махсус рухсатсиз тарк этиш тақиқланди.