Чет элдан қайтишни истамаганларнинг фуқароликдан чиқарилиши ҳақидаги хабар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон президенти 31 март куни йиғилиш ўтказгани ва барча фуқароларни 10 апрелга қадар ватанга қайтариш тўғрисида фармон имзолагани, ватанга қайтишни истамаганлар фуқароликдан маҳрум қилиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга қайтишни истамаган шахслар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Маълум қилинишича, Ташқи ишлар вазирлигига, чет элдаги, айниқса қўшни мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарга ҳам шу мавзуда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

“Ушбу хабар эса ҳеч бир расмий манбаларда эълон қилинмагани сабабли ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз”, - дейилган хабарда.

Вазирлик фуқаролардан асоссиз хабарларни тарқатмасликни, ижтимоий тармоқлардаги бирор маълумотни бўлишишдан олдин уни расмий манбалар орқали текшириб кўришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқароларини Россиядан олиб кетиш масаласи 20 апрелгача қолдирилгани хабар қилинган эди.