Яна 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда яна 15 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олганини хабар қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна 15 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Вилоятларда касалланганлар сони маълум қилинди

“2020 йил 7 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 472 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Аввалроқ вилоятларда коронавирус билан касалланганлар сони маълум қилингани хабар қилинган эди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда ушбу касалликни 30 нафар бемор муваффақиятли енгишга эришган. Икки киши эса вирус қурбонига айланган. Бундан ташқари, АҚШда COVID-19 дан уч нафар ўзбекистонлик вафот этган.