Вилоятларда касалланганлар сони маълум қилинди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 457 нафарга етган, барча вилоят марказлари йирик шаҳарларда ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби эълон қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахбороти Айни дамда Ўзбекистон вилоятларида неча киши коронавирус инфекцияси билан касалланганини маълум қилди

1 Қорақалпоғистон Республикаси 11 нафар
2 Андижон вилояти 71 нафар
3 Бухоро вилояти 8 нафар
4 Жиззах вилояти 2 нафар
5 Қашқадарё вилояти 17 нафар
6 Нaвoий вилояти 5 нафар
7 Нaмaнгaн вилояти 42 нафар
8 Сaмapқанд вилояти 21 нафар
9 Суpxондарё вилояти 5 нафар
10 Сирдарё вилояти 4 нафар
11 Тошкент вилояти 29 нафар
12 Фарғона вилояти 24 нафар
13 Xopазм вилояти 4 нафар
14 Тошкент шаҳри 147 нафар

Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 457 нафарга етган. Республиканинг барча вилоят марказлари йирик шаҳарларида ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби эълон қилинган бўлиб, фуқаролар махсус рухсатномасиз шахсий автомобилда ҳаракатланиши таъқиқланган. Одамлар уйида фақат озиқ-овқат дўконига ёки дорихонага чиқиши мумкин. Мактаб ва олийгоҳларда ўқиш жараёнлари бекор қилинган ёки масофавий тартибга ўтказилган.