Тўйиб ухлаган кишига коронавирус юқмайдими - сомнолог маслаҳати

Коронавируснинг тарқалиши шароитида уйқунинг тўғри режими алоҳида аҳамиятга эга. Нега айнан шундай – бу ҳақда Sputnik радиосига интервьюда сомнолог Александра Пучкова айтиб берди.
Sputnik

Оатий турмуш тарзида, катталар иш кунидан олдин кучга эга бўлишлари учун етарлича ухлашлари керак. Ўз-ўзини изоляция қилиш пайтида уйқу яна бир жуда муҳим вазифани бажаради, деб айтиб берди Sputnik радиосига Россия Фанлар академиясининг Юқори асаб фаолияти институтининг Уйқу ва уйқусизлик нейробиологияси лабораториясининг катта илмий ходими Александра Пучкова.

"Эндиликда яхши ухлаш керак, чунки бу иммунитет тизимининг нормал ишлаши учун зарурдир. Ёмон уйқу, унинг бузилиши ёки жуда оз миқдори иммунитет тизимининг бузилишига олиб келади. Баъзиларда у пасайиши мумкин, бошқаларда у нотўғри ишлай бошлайди ва натижада аутоиммун муаммолар пайдо бўлади. Иммунитет учун яҳши уйқу жуда муҳим, ҳозирда эса иммунитет муаммоси ўткир", - дея эслатди Александра Пучкова.

Сомнолог салқин, қоронғи ва сокин, ҳавоси тез-тез алмаштириладига хонада кунига камида 8 соат ухлашни маслаҳат беради. Александра Пучкова таъкидлашича, ишга боришга ҳожат йўқлиги уйқуга кетиш вақтини кескин ўзгартириш ва одатий биоритмни тубдан ўзгартиришга сабаб эмас.

"Инсон шундай ҳолатга "судралиб бориши" мумкинки, у саҳар соат 4 га қадар компютерда ўтира бошлайди, кундузи соат 2 да ўйғонади, кейин эрталаб соат 6 да ухлайди ва кейинчалик эса қачон уйқуга кетиши умуман номаълум. Бу яхши вариант эмас, чунки организмимиз ритмик тарзда ишлайди. Бундай силжиш бошланганида ички соат синхронлашиши бузилади, бунда танамизнинг баъзи тизимлари битта режимда ишласа, бошқалари бошқача ишлайди. Бу бизнинг соғлиғимизга салбий таъсир қилади ", - деб тушунтиради Александра Пучкова.