Россияда “корона”га иммунитет тести тайёрланмоқда

Россия Венчур Компанияси (РВК) Биофонд портфелининг бир қисми бўлган Genetico Генетика ва Репродуктив Тиббиёт Маркази одамлар қонида коронавирус оқсилларига антителаларни аниқлаш учун тестни ишлаб чиқмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россия Венчур Компанияси (РВК) Биофонд портфелининг бир қисми бўлган Genetico Генетика ва Репродуктив Тиббиёт Маркази одамлар қонида коронавирус оқсилларига (COVID-19) антителаларни аниқлаш учун тестни ишлаб чиқмоқда, деб хабар беради РИА Новости компания хабарига асосан.

Япониялик қизиқчи коронавирусга қарши "бомба-клип" тайёрлади

Марказ В.В. Энгельгардт номидаги Молекуляр биология институти (ИМБ РАН) билан ҳамкорлик қилмоқда. "Ишлаб чиқилаётган тест вирусни ўзини аниқламайди, аксинча антитела ва унга қарши иммунитетни. Унинг ёрдами билан касалланиб бўлган одамларни, шу жумладан ўчиб кетган ёки симптомсиз шаклларда аниқлаш мумкин бўлади. Шунингдек, у вирусга ҳали дуч келмаган ва унга иммунитети бўлмаган одамларни аниқлашга ёрдам беради", - дейилади хабарда.

"Шунингдек ушбу тизимлар Гематология маркази мутахассисларига тадқиқот олиб боришда ёрдам беради ва агар улар муваффақиятли бўлса, коронавирус билан касалланган одамлар қаторидан донорларни топишда ёрдам беришлари мумкин. Шунингдек, зардобидан баъзи беморларни даволаш учун ишлатилиши мумкин бўлган антителалари бўлган донорларни ҳам", - дейилади релизда.

Яқин кунларда Genetico маркази биринчи синов тизимини рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва топширишни режалаштирмоқда. Синов тизимини сотувга чиқариш учун тахминий вақт - 6 ҳафта. Шунингдек, компания лабораториялар учун синов тизимларини ва шахсий фойдаланиш учун тезкор тестларни рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Скворцова коронавирусга қарши Россия препарати ҳақида гапирди

"Синов тизимининг асосий таркибий қисми бу вируснинг антигенлари бўлиб, улар билан коронавируснинг антителалари ўзаро таъсир қилади. Биз ушбу тест тизимини Россияда оммабоп қилиш учун керагича антиген ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдамиз ... Антителаларга синов тизими нима учун муҳим? Биз одамларга ва соғлиқни сақлаш тизимига  маълум бир инсон COVID-19 билан касалланганми ёки йўқ, шу ҳақида маълумот беришимиз мумкин бўлади. Кимдир антителалар йўқ деган жавобни олади. Даволаниб чиққанларда янада фаол иқтисодий ҳаёт кечиришига имконият туғилиб "соядан чиқиши мумкин". Бу эпидемияга қарамай касби туфайли ишлаб келаётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ишлайдиганлар учун жуда муҳимдир"- деб шарҳлайли Genetico маркази директори Артур Исаев.