БМТ карантинда уйдаги зўравонликка эътибор беришга чақирди

Антонио Гутериш биринчи навбатда зўравон турмуш ўртоқлари билан уйида қамалиб қолган аёлларга ёрдам беришга чақирди. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. БМТ бош котиби давлатлар ҳукуматларига уйларда юз бераётган зўравонлик ҳолатларига эътибор беришга чақирди. Антонио Гутерриш  айтишига қараганда COVID-19га чалинганлар сони ортиши билан бир вақтда уйларда юз бераётган зўравонлик ҳолатлари ҳам ошмоқда.

БМТ хабарига кўра, Ер юзидаги ҳар учинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликка учрамоқда. Бу инсон ҳуқуқларининг энг кўп содир бўладиган лекин энг кўзга кўринмас бузилишларига олиб келмоқда. Жорий этилган карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш тартиблари вазиятни янада кескинлаштирмоқда.

Ушбу муносабат билан Гутериш биринчи навбатда зўравон турмуш ўртоқлари билан уйида қамалиб қолган аёлларга ёрдам беришга чақирди. 

"Сўнгги ҳафталар давомида иқтисодий ва ижтимоий босим кучайиши билан биз оилаларда юз бераётган зўравонликнинг кескин ошишининг гувоҳи бўлмоқдамиз.Статистик маълумотларга кўра, 1 апрел ҳолатига оилаларда юз бераётган зўравонликлар сони Францияда 30%га, Буюк Британияда 20 %га, Австралияда 75%га ва Хитойда - уч баравар ошган- ", - деди БМТ бош котиби.

Франция, Италия ва Испанияда уй зўравонлигидан азият чекканларга ёрдам беришнинг махсус тизими жорий этилган. Ушбу мамлакатларда уй зўравонлигига дуч келган аёллар аптекага кириб ёрдам сўрашлари мумкин. Очиқчасига ёрдам сўрашига бирор нарса халал берса, улар "Маска 19" деган кодли сўздан фойдаланишлари керак. Аёллар шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали ҳам ёрдам сўрашлари мумкин.

Франция ҳукумати жабрланган аёлларнингмеҳмонхоналарда тунаб қолишига пул ажратишини ҳамда супермаркетларда маслаҳат марказлари очишини хабар қилди. Буюк Британияда эса, почта ва курьерлик хизматлари ходимларига кишилар уюларига ташриф буюрганда зўравонлик қурбонига айланган аёлларга ва қизларга ҳамда зўравон эркакларга эътибор бериш тавсия қилинган. 

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази хабарига асосан.