Ўзбекистонда коронавирусни даволашда қандай препарат самара бермоқда

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Ўзбекистонда коронавирусни даволашда қандай препарат самара бераётганини айтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусни даволашда безгакка қарши ишлатиладиган дорилардан фойдаланиш самара бермоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

Брифинг давомида ундан коронавирусни даволашда безгакка қарши препарат синаб кўрилгани ва самараси ижобий натижа бергани ҳақидаги хабар қанчалик ҳақиқатга тўғри келиши сўралди.

“Ҳа, бу рост ва тўғри маълумот. Коронавирусни даволашда безгакка қарши ишлатиладиган дорилардан фойдаланиш самара бермоқда. Ўзбекистон ҳудудида ҳам айнан мана шу даволаш тартиби қўлланилмоқда”, - деди Отабеков АОКАдаги брифингда.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда беморларни даволаш жараёнида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига, ижобий натижалар берган даволаш усулларига, ҳар бир соҳанинг тажрибали мутахассислари фикрига таяниб иш тутилади.

Россияда коронавирусни даволовчи препарат тақдим этилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар 390 тага етган. 30 киши эса ушбу касалликдан бутунлай соғайиб кетган.