ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Футбол бўйича Белоруссия чемпионати учинчи даврасида "Энергетик-БГУ" жамоаси "Минск"ни 2:0 ҳисобида енгиб чиқди. Ушбу ўйинда иккинчи голни ўзбекистонлик легионер Жасурбек Яхшибоев уриб, мухлислар олқишига сазовор бўлди.
"Пахтакор" жамоаси тарбияланувчиси 92 дақиқада чап қанотдан шиддатли ҳужум уюштириб даврозага ноқулай вазиятдан моҳирона тўп киритишга муваффақ бўлди.
Беларуссия чемпионатида "Энергетик" жамоаси 3тка ўйинда ҳам ғалаба қозониб бугунги кунда жуда илдам қадам ташламоқда. Ушбу ғалабаларда ўзбекистонлик легионернинг ҳам ҳиссаси катта. Ўтган 3 ўйинда Жасурбек 3та тўп киритишга ва 1та натижали узатма беришга муваффақ бўлди ва ойнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди.
"Баъзилар бизнининг жамоага олтин медал башорат қилишмоқда, лекин биз ҳали бундай деб ўйламаймиз. келажакда ҳам шундай ҳаракатланиб олға юришда давом этамиз", - дейди камтарлик билан Жасурбек.
Яхшибоев иштирокида навбатдаги ўйин 11 апрел куни бўли ўтиши режалаштирилган. Унда "Энергетик" "Торпедо-БелАз" жамоасига қарши майдонга тушади.