ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Қозоғистонда янги турмак оммалашмоқда: коронавирус туфайли изоляцияда қолганлар сочини “кал” қилиб олмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Хитойда эпидемия авж олган вақтда шифокорлар гигиенага осонроқ риоя қилиш учун сочларини “кал” қилиб олишди.
Бундан қарорга келган айримларнинг сўзларига кўра, анчадан бери бу ниятни амалга оширишни режалаштиришган. Устига устак, сартарошхоналар ишламаяпти, қачон очилиши номаълум.
Қозоғистонда 16 мартда фавқулодда вазият эълон қилинди. 19 мартдан бошлаб Олма-ота ва Нур-султон карантинга ёпилди.
Биринчилардан бўлиб Eurasian Resources Group компанияси раҳбарлардан бири Фатима Косаева сочлари билан хайрлашга қарор қилди. Соч олишни у турмуш ўртоғига ишонди. Унинг сурати тармоқда 27 март куни пайдо бўлди.
Шу кунинг ўзида блогер Ерлан Сакенов ўзининг янги турмагини намойиш қилди.
Киберҳужумларни тергов ва таҳлил қилиш маркази президенти Ўлжас Сатиев эса “азалий орзуси”га эришганини маълум қилди.
Бизнесмен Алишер Еликбаев ҳам бу “флешмоб”га қўшилиб, интернетга видео жойлаштирди.