ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна етти кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 397тага етди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Бугун, 6 апрель куни беморлар сони 55 кишига ортди. Кеча эса 76 кишида вирус тасдиқланган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус аниқланган ҳудудлар сони 10 тага етган – 5 апрелда Қорақалпоғистонда ҳам дастлабки беморлар аниқланди.
Айни пайтгача 30 киши соғайди. Қурбонлар – 2 нафар: 72 ёшли наманганлик аёл ва Тошкентда яшаган 39 ёшли шифокор.
Шунингдек, 6 апрель куни ТИВ Нью-Йоркда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этганини тасдиқлади. Бу хориждаги ўзбекистонликлар орасида коронавирусдан дастлабки ўлим ҳолатлари бўлди.